Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикасининг Инҳа университети госпитали шифокорлари «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг тиббий-ижтимоий марказида болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир доирасида малакали невролог, педиатр, офталмолог, гастроэнтеролог, ортопед, нейрохирург ва бошқа мутахассислар болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
– Шифохонамиз «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси билан 2011 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда, – дейди Инҳа университети госпитали офталмологи, профессор Ён Сун Мун.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган ҳафталик доирасида Инҳа университети госпитали мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади. Оператив ёрдамга муҳтож беморлар Ўзбекистон ва Жанубий Кореядаги шифохоналарда даволанади.
Хусусан, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти, Жанубий Кореянинг Save the Children халқаро жамғармаси, KOFIH жамғармаси, Ewha Womans University ва Инҳа университети госпиталларида бемор болалар даволанмоқда.
Изоҳ (0)