Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 20 июнь куни «Юксак маънавиятли авлод» республика ижодий фестивали бошланди. Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ташкил этилган мазкур фестивалга маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, ижодий лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари таклиф этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Илк бор ўтказилаётган фестивалда ёшлар санъат ва маданиятнинг турли йўналишлари бўйича ўз билимларини намойиш этди.
Фестивал иштирокчилари Президент асарлари, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий жабҳаларда кечаётган ислоҳотлар, миллий қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, бадиий ижод, санъат ва маданиятнинг турли йўналишлари бўйича ўз билимларини намойиш этди. Бу ерда иқтидорли йигит-қизлар фаолиятига оид экспозиция ташкил этилди.
Анжуман доирасида ёшлар ижодига оид кўргазмалар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар билан мулоқотлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.
Фестивал ғолибларини тақдирлаш маросими 21 июнь куни Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)