Тошкентда шахмат бўйича 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Нуфузли мусобақа Осиё шахмат федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилди.
– Ўзбекистонда шахмат бўйича йирик спорт анжуманларини юқори савияда ташкил этиш яхши анъанага айланган, – дейди ливанлик ҳакам Илёс Хайрулло. – Ўзбек шахматчиларининг халқаро майдонлардаги ғалабалари ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодасидир.
Пойтахтда бошланган Осиё чемпионатида 200 нафарга яқин шахматчи ғолиблик учун дона сурмоқда. 28 июнга қадар давом этадиган мусобақада Исломбек ва Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Лобар Раҳматжонова ва Дилбар Ҳамроева сингари истеъдодли ёш шахматчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Изоҳ (0)