Чирчиқ шаҳрида «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танловининг «Йилнинг энг фаол ёш кимёгари» номинацияси бўйича мамлакат босқичи бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда чирчиқлик Дониёр Халилов биринчи, фарғоналик Музаффар Қосимов иккинчи, Ҳотам Ёриев ва Дилором Қўйлиева учинчи ўринни қўлга киритди.
— Турли кимёвий усуллардан сифатли ва самарали фойдаланишнинг замонавий технологияларини намойиш этдим, — дейди «Фарғонаазот» ОАЖнинг етакчи муҳандиси Музаффар Қосимов. — Ғолиблар қаторидан жой олганимдан бахтиёрман.
Ғолибларга шу йилнинг август ойида ўтказиладиган «Ёш мутахассислар» республика форумида қатнашиш учун йўлланма берилди.
Изоҳ (0)