Тошкентнинг Чилонзор туманида, Фарҳод ва Қатортол кўчалари («Шуҳрат» номи билан танилган) чорраҳаси олдида жойлашган Evos фаст-фуд емакхонасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар қолдирган, деб ёзади «Кун».
Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, емакхонада маиший газнинг портлаши натижасида ёнғин юз берган. Бахтсиз ҳодиса тахминан соат 20:30— 21:00 лар атрофида содир бўлган.
Хабар беришларича, ҳодиса жойига зудлик билан тезкор хизматлар етиб келган, ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл беркитилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)