Рим папаси Франсиск озиқ-овқат нархини сунъий равишда ошираётган трейдерлар фаолиятини танқид остига олди, дея хабар берди «Кун» Business Week маълумотига таяниб.
«Озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда ошириш (спекуляция) инсоният оиласининг қашшоқ вакиллари учун уларни сотиб олиш имкониятларини жиддий камайтириб, можарога сабаб бўлади», – деди Франсиск душанба куни.
Унинг қўшимча қилишича, молия дунёсида этиканинг қайта тикланиши замонавий жамият учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳал қилувчи вазиятдир.
Понтификнинг ушбу баёноти 2014 йил биринчи чораги якунларига кўра, озиқ-овқат нархлари жаҳон бўйлаб кескин қимматлашганидан сўнг айтилмоқда – бунгача нархлар 17 ойдан бери фақат тушаётган эди.
БМТ маълумотларига кўра, жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархлари февраль ойида 2,6 фоизга, март ойида эса 2,5 фоизга қимматлашган.
Изоҳ (0)