Германиянинг Берлин шаҳридаги спорт аренасига жаҳон чемпионати мухлислари учун 780 та диван ўрнатилди. Буларнинг бари маҳаллий агентлик томонидан ташкил қилинди. Alte Foersterei спорт аренаси Union Berlin клубининг стадиони ҳисобланади, деб ёзади The Irish Times нашри.
Германиядаги спорт мухлислари ушбу футбол мавсумида ўзлари учун ноанъанавий ҳордиқ чиқариш йўлини кашф этди.
ЖЧ—2014 давомида ушбу стадион гигант «меҳмонхона»га айлантирилди ва унда барча керакли қулайликлар яратилди. Шунингдек, стадионда барча ўйинни жонли кўрсатадиган катта экран ўрнатилди.
Бразилия—Хорватия ўйинини томоша қилиш учун стадионга 12 мингдан ортиқ мухлис йиғилди.
Изоҳ (0)