Украина президенти Порошенко мудофаа ва хавфсизлик вазири билан учрашув ўтказди. Учрашувда асосий эътибор уриб туширилган ҳарбий транспорт самолёти масаласига қаратилди. Ушбу фожиада самолётдаги барча 49 киши ҳалок бўлган. Якшанба мотам куни деб эълон қилинди, дея хабар берди Euronews.
Расмий Киев «Кремль томонидан ҳомийлик қилинаётган исёнчилар»ни Украинада нотинчлик бошлангандан бери энг катта йўқотишда айблади.
Ил-76 Луганск аэропортига қўниш вақтида уриб туширилган. Айни пайтда Украина шаҳарларида уруш давом этмоқда.
Изоҳ (0)