Украина президенти Владимир Путинни Украина жануби-шарқидаги ҳолатни мувофиқлаштириш бўйича ўз режасидан огоҳ этди, деб хабар беради Reuters.
Порошенконинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Украина томони танклар Россиядан келганини таъкидламоқда: «Бугун Украинанинг шарқий қисмида жангарилар биринчи марта танкларни ишга солди. Украина разведка хизмати маълумотларига кўра, танклар Россия Федерацияси томондан кириб келган».
Россия-Украина чегарасида назоратни кучайтириш Порошенконинг шарқда тинчликни мувофиқлаштириш режасининг бир қисми бўлиб, бу ҳақда у АҚШ ва ЕИ билан олдиндан келишилгач, 7 июнь куни ўзининг инаугурацияси вақтида айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)