ФИФА ЖЧ—2014 1-туридан ўрин олган бир қатор учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди. Унга кўра, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси «E» гуруҳи 1-тур ўйини Швейцария—Эквадор учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти хабар берди.
Швейцария ва Эквадор миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 15 июнь куни ўтказилади. Ўйинда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ёрдам беради. Захира ҳаками норвегиялик Свейн Оддвар Мундир.
Изоҳ (0)