Тошкентдаги «Локомотив» маданият ва истироҳат боғининг «Шарқ боғи» деб аталадиган мавзули қисмида кинотеатр иш бошлади. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида маълумот берилган, деб ёзади «Кун».
9 июнь, душанба куни соат 21:00 да «Шарқ боғи»даги Open Air Cinema’да синов тариқасида Рейчел Макадамс ва Ченнинг Татум ўйнаган «Қасам» фильми намойиш этилган.
«Барчангизни умр йўлдошингиз, дастрўмолларингиз ва романтик кайфият билан ‘Локомотив’ боғига таклиф қиламиз», – дейилади хабарда.
Очиқ осмон остидаги ушбу кинотеатр фаолияти даврийлиги, унда қандай фильмлар намойиш этилиши ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи 2014 йил мартида ўз фаолиятини бошлаган эди.
Изоҳ (0)