Бугун, 9 июнь куни Лондон шаҳрида мукофот жамғармаси 809 минг 600 евродан иборат йирик турнирнинг асосий тур баҳслари старт олади. Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари: Денис Истомин ҳамда Фаррух Дўстов Лондон турнирининг биринчи даврасида ўзаро тўқнаш келади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Истомин тўғридан-тўғри асосий турга қўйилган бўлса, Дўстов саралаш баҳсларида ғолиб чиқди. Афсуски, биринчи даврадаёқ теннисчилардан бири ўз иштирокини якунлайди. Иккинчи босқичда Александр Долгополов ўзбекистонликлардан бирига рақиб бўлади. Турнирда 8-рақам остида таснифланган украиналик теннисчи ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.
Лондон турнири ғолиби 90 минг 100 евро ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)