«Арк Суғурта» масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси лицензиясининг амал қилиш муддати тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти хабар берди.
Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2014 йил 2 майдаги қарори билан «Арк Суғурта» компаниясига 2013 йил 21 январда берилган СФ серияли 00179-сонли лицензиянинг амал қилиши тугатилди.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензиялар реестри янгиланди.
«Суғурта назорати» бўлимида 2014 йил 3 июнь ҳолатига кўра, суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензиялар реестри жойлаштирилди.
Изоҳ (0)