Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг «И лове ёу» қўшиғини тўлиқ инглиз тилида куйлашга тайёрланмоқда. Фақат бу қўшиқ инглиз тилида ремикс вариантда янграйди. Хонанданинг маълум қилишича, чет давлатларда мухлислари сони кўпайиб бораётганлиги сабабли нафақат ўзбек тилидаги, балки рус ва инглиз тилидаги қўшиқларга талаб кучаймоқда. Шу сабаб Улуғбек Раҳматуллаев инглиз тилида бир эмас, иккита қўшиқ куйлашга қарор қилди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.
Улуғбек Раҳматуллаев 1984 йилда хит даражасига кўтарилган Стиви Уандернинг машҳур «И жуст cаллед то сай Илове ёу» таронасини ўз йўналишида қайта куйлашини маълум қилди.