Бухоро шаҳрида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси – ИТФ мусобақалари тақвимига кирувчи халқаро турнир якунланди. Ушбу нуфузли мусобақада юртдошларимиз билан бирга Грузия, Россия, Туркия, Украина, Қирғизистон каби давлатлардан келган теннис усталари ғолиблик учун куч синашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Олти кун давом этган мусобақада тажрибали теннисчи Оқгул Омонмуродова яккалик баҳсларида қирғизистонлик Алина Лазарева, туркиялик Басак Эройдин, россиялик Екатерина Яшина, ярим финалда иккинчи рақамда сараланган яна бир ўзбекистонлик Сабина Шариповани енгиб, финалга чиқди.
Ҳал қилувчи баҳсда Оқгул украиналик Вероника Капшай устидан 6:3, 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.
Турнирнинг жуфтлик баҳслари ўзбекистонлик Сабина Шарипова ва украиналик Вероника Капшай ғалабаси билан якунланди.
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Изоҳ (0)