2014 йил 1 июлдан бошлаб темирйўл чипталарини сотиш ва расмийлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг темирйўл транспортидан фойдаланган ҳолда хорижга чиқиши фақатгина биометрик паспорт асосида амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК ҳузуридаги «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясига асосланиб, Anhor.uz хабар бермоқда.
«Кун»нинг таъкидлашича, аввалроқ, хорижга авиация ёки темирйўл орқали чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликларда биометрик паспорт бўлмаса, 1 июлдан бошлаб уларга авиа- ва темирйўл чипталари сотилмаслиги тартиби Вазирлар Маҳкамасининг февралда имзоланган қарорига асосан жорий этилгани ҳақида хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига биометрик паспорт бериш жараёни 2011 йил 1 январдан бошланган бўлиб, жараён 2015 йил охиригача якунланиши керак.
Изоҳ (0)