29 май куни кечки пайт «Бунёдкор» метро бекати яқинидаги «Muloqot.uz кафеси» рўпарасида йигит севгилисидан узр сўраш учун гул япроқларидан юрак ясаб, ёқилган шамлар билан безатган. Маълум бўлишича, қиз кафе жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида истиқомат қилар экан.
Кафе ходимларининг таъкидлашича, йигит шамларни ёқиб қизга қўнғироқ қилган ва ранжитгани учун узр сўраб, деразадан қарашини айтган. Бу ҳолатни қизнинг қўшнилари ва кафеда бўлган кишилар ҳам қизиқиш билан кузатган.
Қизиғи, бу «юрак»ни олиб ташлашга ҳатто ободонлаштириш хизмати вакиллари ҳам журъат этмаган. Ошиқ йигитнинг севги изҳори акс этган рамз хабар ёзилаётган пайтда ҳам ўз жойида турган эди.
Изоҳ (0)