LG G3 смартфони G серияси ва фойдаланилиши оддий бўлган қурилмаларнинг концепцияси негизида яратилди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
2014 йил 27 май куни LG Electronics компанияси оммабоп бўлган LG G2 моделини давом эттирувчи G3 смартфонини тақдим этди. Янги модел тақдимоти дунёнинг турли бурчакларидаги олти шаҳарда – Лондон, Нью-Йорк, Сан-Франсиско, Сеул, Сингапур ва Истанбулда бир пайтнинг ўзида бўлиб ўтди.
LG G3 смартфони «Оддий ечимларнинг бенуқсонлиги» концепцияси бўйича ишлаб чиқилган. Ушбу смартфон LG’нинг «Илҳомимиз сиз туфайли» номли фалсафаси чўққисига кўтарилди, компаниянинг барча янги маҳсулотлари шу шиор асосида ишлаб чиқилади. LG G3 смартфони замонавий технология таклиф этиши мумкин бўлган барча янгиликлар билан таъминланган, бу эса қурилма эгаларида ундан фойдаланишда LG’нинг барча аввалги маҳсулотларига нисбатан зўр таассуротлар қолишини таъминлайди.
Янги LG G3 смартфонининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:- Quad HD экрани, диагонали 5,5 дюймли ва пикселлар зичлиги 538 ppi, ўлчами HD’дан тўрт маротаба ва Full HD’никидан деярли икки баробар ортиқ;
- 13 Мп камераси, OIS+ тасвирнинг оптик стабилизаторига ҳамда оддий телефон камераларига нисбатан жуда қисқа вақт ичида ўта аниқлик билан тасвирга оладиган лазерли автофокусга эга;
- Металли текстура эффектига эга орқа қопқоқ қопламаси енгиллиги ва бармоқ изларидан ҳимояланганлиги билан фарқланади;
- Смартфон дизайнига Rear Key бошқарув клавишлари инновацион янгилик сифатида киритилган.
Quad HD экранининг 538 ppi пикселли зичлиги туфайли, LG тасвир контрасти ва аниқлигининг одатдаги смартфонлардагига қараганда янада юқори даражасини таъминлаш билан янги сифат стандартларини ўрнатди. Диагонали 5,5 дюймли бўлган LG G3 дисплейи смартфон юза қисмининг 76,4 фоизини эгаллайди.
LG G3 3000 мА/соат қувватга эга алмашинувчи аккумулятор билан таъминланган. Катодда металлни графитга алмаштирган LG муҳандислари G3 учун янги батареянинг ишлаш муддатини янада узайтиришга эришди. Натижада Quad HD дисплейининг юқори унумдорлигини таъминловчи аккумулятор яратилди.
G3’нинг 13 Мегапикселли, OIS+ технологияси бўлган замонавий камераси тез ва осонлик билан суратга тушириш учун яратилган. Бунга смартфонлар бозорида биринчи марта қўлланилган инновацион лазерли автофокус туфайли эришилди. Ушбу технология G3 смартфонига етарлича ёруғлик бўлмаган ҳолатда ҳам яхши тасвирга олиш имконини беради.
Бундан ташқари, G3’нинг 2,1 мегапикселли фронтал камераси бир нечта янги такомиллашувга эга. Бунинг ичига тасвирни илиб олиш учун катта ҳажмдаги пикселлар ҳам, объективга тушаётган ёруғлик миқдорини ошириш учун катта диафрагма ҳам киради, натижада янада сифатли селфи фотосуратлар ҳосил бўлади. Қимирлатиш орқали бошқариш кўринишидаги имконият селфи суратларини соддалаштириш учун қўшилган: суратга тушириш учун объект тайёр бўлганда кафтни қисиб, кейин ёйиб юбориш лозим – G3 автомат тарзда уч сонияда суратга олади.
G3 видеога олишда максимал даражада тоза ёзиш учун овознинг оптимал даражасини аниқлашда атроф муҳит кўрсаткичларини ўлчайдиган микрофонлар билан сифатли овозни тақдим этади. Қурилмага 1 Вт қувватга эга динамика ўрнатилган.
Rear Key бошқарув клавишлари такомиллаштирилган ёқиш/ўчириш тугмачалари ва овозни созлаш туфайли, шунингдек, янада сифатлироқ материаллар ва безаклар туфайли LG’нинг инновацион дизайнерлик вазифаларини яна мужассамлаштиради.
Смартфон бешта ёрқин: металлсимон қора, оқ, тилларанг, бинафша ва қизил рангларда ишлаб чиқарилган.
Реклама асосида. Матн: LG
Шунингдек, LG ҳақидаги янгиликларни компаниянинг Facebook, «Odnoklassniki» ижтимоий тармоқлари ҳамда YouTube, Mover ва MyTube сайтларидаги саҳифаларидан билишингиз мумкин.
Изоҳ (0)