Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» мусобақасининг иккинчи даврасида мағлубиятга учради. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Германиялик Филипп Колшрайберга қарши кортга чиққан Истомин 3:6, 6:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва «Ролан Гаррос»даги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Денис илк босқичда украиналик Сергей Стаховскийни 6:3, 6:4, 2:6, 6:3 ҳисобида таслим этган эди. Истомин ва Колшрайбер ўртасидаги ўзаро баҳслардаги умумий ҳисоб 4:2 га етди, Денис олдинда бормоқда.
Изоҳ (0)