Пойтахтдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида таэквондо (WTF) бўйича XXI Осиё чемпионати давом этмоқда. Еркаклар ўртасидаги вазни 74 килограммгача бўлган таэквондочилар баҳсида ўзбекистонлик Никита Рафалович қатарлик Аҳмад Саадн ва филиппинлик Самуэл Моррисонни мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Осиё чемпионатида Жанубий Корея вакиллари Таехун Ким, Даехун Ли, Жонг Хун Вон, эронлик Фарзан Ашурзода Фаллаҳ, Беҳнам Асбагҳихангаҳ, хотин-қизлар ўртасида таиландлик Панипак Вонгпаттанакит ва Жанубий кореялик Да Хви Ким, Жёнг Ён Юн, А Реюм Ли ва Хитой Тайпейи вакиласи Чиа Чиа Чуанг олтин медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, таэквондо «Пумсе» бўйича IIIОсиё чемпионатида ўзбекистонликлардан Раҳим Ҳожиматов фахрийлар ўртасидаги баҳсда олтин медални қўлга киритган эди. Ўсмирлар ўртасидаги жуфтлик баҳсида Антон Кан ва Марина Ким Осиё чемпиони бўлган эди.
Фахрийлар ўртасидаги баҳсда иштирок этган яна бир спортчи Борис Ким ва катталар ўртасида Баҳодир Аловхонов бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)