Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аҳолидан сотиб олиб, чет элдаги коллекционерларга қайта сотиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилмоқчи бўлган тарихий-маданий ашёлар божхона ходимлари томонидан мусодара қилингач, мамлакатдаги музейларга топширилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар берди.

Фото: urban3p.ru

Фото: urban3p.ru

«Бундай қонунбузарликлар  нафақат моддий зарар келтиради, балки маънавий ва маданий меросимизга ҳам талафот етказади», — дейилади хабарда.

Бундай фактнинг ҳар бири бўйича Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг бадиий экзпертиза бошқармаси ходимлари илмий-санъатшунослик экспертизасини ўтказади. Суд эса қимматбаҳо буюмларни мусодара этиш ва музейларга топшириш бўйича қарор чиқаради.

Хусусан, «Келес» темир йўл божхона постида қўлга киритилган маданий аҳамиятга эга бўлган буюмлар ва 175 нусхадаги тангалар коллекцияси мусодара қилинган. Тангалар Тарих музейи нумизматика фондига, қолган буюмлар эса Ўзбекистон Давлат санъат музейига тақдим этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди