Beeline алоқа оператори MBank мобил дастури орқали хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини бермоқда. Унинг ёрдамида компания абонентлари ўз уйларидан чиқмаган ҳолда онлайн тарзда Uzcard орқали ҳисобларини осон бошқара олади. Бу ҳақда Beeline матбуот хизмати хабар берди.
— Биринчи марта Бузтон мижозлари тўлов картаси орқали хизматларга тўловларни амалга ошириши мумкин бўлди, — деди компаниянинг оммавий бозорда савдолар бўйича директори Максим Ефремов.
Онлайн тарзда MBank мобил банки орқали Beeline’нинг нафақат уяли алоқаси, балки симли интернети учун ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун Uzcard онлайн фойдаланувчилари яқин орадаги банкомат ёки маълумот шаҳобчасида картадан SMS-ахборот хизматини ёқтиришлари зарур. Ундан кейин Play Market ёки App Store орқали MBank дастурини юклаб олишлари, ёки уяли телефонларидан mbank.uz сайтига киришлари лозим. Рўйхатдан ўтиб мобил банкнинг шахсий кабинетига кириш лозим.
Beeline’нинг симли интернетига тўловни амалга ошириш учун «Хизмат ва товарлар учун тўлов», сўнгра «Interнет-провайдерлар» ва «Beeline симли интернети» тугмаларини танлаш зарур. Beeline’нинг уяли алоқасини тўлаш учун «Хизмат ва товарлар учун тўлов», сўнгра «Алоқа ва интернет» ва Beeline’ни танлаш лозим. Сўнгра телефон рақами ва пул миқдорини киритиш лозим. «Тўловлар рўйхати»да тўлов жараёнини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)