Таиланддаги ҳарбий тўнтаришга раҳбарлик қилган генерал Прают Чан-Оча мамлакатни бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига асосланиб «Кун» хабар бермоқда.
Генералнинг ўзи маълум қилишича, Таиланд қироли Пумипон Адулядет унга мамлакатни бошқариш учун рухсат берган.
Айни вақтда, генералнинг қўшимча қилишича, агар сиёсий норозилик намойишлари қайта бошланадиган бўлса, унда яна куч ишлатишдан бошқа чора қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Таиланд армияси «қонун устуворлиги ва тартибни сақлаш» мақсадида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган, шундан сўнг ҳарбий тўнтаришни амалга оширган эди.
Изоҳ (0)