27 май куни Ўзбекистон Кубоги доирасида «Андижон» ва «Насаф» клублари ўртасида нимчорак финал учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Аслида бу учрашув 28 майда бўлиб ўтиши керак еди. «Андижон» ва «Насаф» клублари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги учрашувлари кетма-кет ўтказилгани туфайли, ПФЛ нимчорак финалдаги ўйинни 26 майга кўчирган эди.
Аммо бугун Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида Озодбек Назарбековнинг концерти ўтказилиши туфайли «Андижон» ва «Насаф» ўртасидаги учрашув вақтини яна суришга тўғри келди. Бу учрашув эртага ўтказиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугун «Насаф» футболчилари Андижонга йўл олган.
Изоҳ (0)