Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент йиғинини бошлади (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 майдан эътиборан Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Машғулотлар «Жар» стадионида олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерация сайти хабар берди.
Аввалроқ, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ушбу йиғинга 30 нафар футболчини таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Машғулотларни олиб боришда Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Олмалиқ ва Тошкент шаҳарларида Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Изоҳ (0)