Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилган халқаро турнирдаги иштирокидан сўнг дунё рейтинг жадвалида 49-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
АТП рейтинг жадвалида эса ҳамон испаниялик Рафаэл Надал карвонбошилик қилмоқда. Кучли учликдан, шунингдек, Новак Жокович (Сербия) ва Станислас Вавринка (Швейцария) ўрин эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2012 йили дунё рейтинг жадвалида 33-ўринга кўтарилган ва ҳозирча бу унинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Изоҳ (0)