Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги 18 қаватли 10 А-уйда 24 май, шанба куни тахминан соат 11:10 да ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ИИББнинг ёнғиндан муҳофаза қилувчи хизматлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ёнғин ҳудуди ўраб олиниб, ёнғин хавфсизлиги хизмати жанговар экипажлари томонидан ўз вақтида ўчирилган.
«Кун»нинг хабар беришича, ёнғин оқибатида мазкур хонадонлар балконларининг ички қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. ИИВ матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича, фавқулодда ҳолат натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Gazeta.uz’нинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда зарар кўрган хонадонлардан ёниб кетган жиҳозлар олиб чиқилмоқда, бинонинг ташқи тарафидан эса балконларни бўяш бошланган.
Изоҳ (0)