2014 йилнинг 25—30 август кунларида Хитойнинг Ченджу шаҳрида бўлиб ўтадиган футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди, деб хабар берди «Локомотив» расмий сайти.
Ушбу чемпионатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган «Локомотив» жамоаси «А» гуруҳидан ўрин олди.
Демак, «А» гуруҳидан қуйидаги жамоалар жой олган: «Нагоя Оушенс» (Япония), «Шенжен Нанлинг» (Хитой) ва «Вик Виперс» (Австралия), «Локомотив» (Ўзбекистон).
«Б» гуруҳидан эса «Чонбури Блувейв» (Таиланд), «Дабри Табриз» (Эрон), «Банк Байрут» (Ливан), «Ал Қодисия» (Қувайт) жамоалари ўрин олди.
Изоҳ (0)