Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 19-турида «Сурхон» ва «Насаф» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Андрия Калужерович қаршиликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Баҳром Абдураҳимов меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Бунга майдон эгалари Нуриддин Ҳасанов ва Абдулазиз Юсуповнинг голлари билан жавоб қайтарди.
«Насаф» ушбу натижадан кейин 41 очко билан 4-ўринда қолди, битта захира ўйинига эга «аждарлар» иккинчи ўриндаги «ОКМК»дан 5 очко ортда қолмоқда. «Сурхон» эса 22 очко билан 10-поғонадан жой олган.
Суперлига
19-тур баҳси
11 ноябрь, пайшанба
«Сурхон» — «Насаф» 2:2
Голлар: 0:1 – 37 Андрия Калужерович, 0:2 – 51 Баҳром Абдураҳимов, 1:2 – 58 Нуриддин Ҳасанов, 2:2 – 65 Абдулазиз Юсупов.«Сурхон»: 12. Рустам Нартажиев, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов, 8. Жаҳонгир Аҳмадов, 11. Зоҳир Пиримов, 14. Жасур Холтўраев, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 23. Абдулазиз Юсупов, 66. Беҳруз Шайдулов, 80. Никита Павленко.
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дониёр Нарзуллаев (20. Суҳроб Нуруллоев, 81), 8. Дилшод Саитов, 18. Баҳром Абдураҳимов (19. Ҳусайн Норчаев, 81), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 99. Андрия Калужерович (50. Шоҳмалик Комилов, 81).
Огоҳлантиришлар: Давронов (15), Салимов (27), Ғофуров (69), Норчаев (89).