Президент фармони билан Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яна бир депутати Расул Кушербаев Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, маъқуллаш бўйича қарор қабул қилганини ёзган эди.
Маълум қилинишича, ушбу лавозимда ишлаб келган соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Абдуҳаким Хожибоев бунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган. Эслатиб ўтамиз, Абдуҳаким Хожибоев 2020 йилнинг ноябрь ойида соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган эди. У мазкур лавозимда Алишер Шодмоновнинг ўрнини эгаллаганди.