Пиширилган олма ҳам худди меваси каби соғлиқ учун фойдали. Шунинг учун микротўлқинли печ ёрдамида олмадан тайёрланадиган осон ва тезпишар ширинликлар рецептини тақдим этамиз.
Творогли начинка солиб пишириладиган олмалар
Керакли маҳсулотлар:
- яшил олма − 2 дона;
- творог − 70 грамм;
- долчин − 1 чимдим;
- майиз, қуритилган ўрик.
- Олмалар ювилиб, бош қисми кесиб олинади. Меванинг ичи пичоқ ёрдамида бўшатилади.
- Творог, майиз ва қуритилган ўрик таъбга кўра аралаштирилади ва олмалар ичига солинади. Устидан меванинг кесилган бош қисми ёпилади.
- Ширинликлар махсус идишда микротўлқинли печда 600 Вт қувват билан тахминан 7-8 дақиқага қўйилади. Тайёр бўлгач совитилиб, дастурхонга тортилади.
Асал ва ёнғоқли начинка солиб пишириладиган олмалар
Керакли маҳсулотлар:
- нордон олма − 6 дона;
- асал − 5 ош қошиқ;
- қуритилган ўрик − 18 дона;
- ёнғоқ − 6 дона.
- Худди юқоридагидек олманинг тепа қисми кесиб олинади, ичи бўшатилади.
- Қуритилган ўриклар буғда юмшатилиб, майда тўғралади.
- Ҳар бир олма ичига қуритилган ўрик, ёнғоқ ва икки қошиқ асал қуйилади.
- Олмаларнинг тепа қисми ёпилиб, микротўлқинли печга максимал қувватга, 5-8 дақиқага қолдирилади.
- Таъбга кўра, ширинликка долчин сепилади.
Малина мураббоси билан пишириладиган олмалар
Керакли маҳсулотлар:
- яшил олма − 2 дона;
- асал − 50 грамм;
- малина мураббоси − 100 грамм;
- долчин, ёнғоқ, апельсин пўсти.
- Олма мевасининг ичи яна ўйиб олинади.
- Малинали мураббога апельсин пўсти, асал, долчин, ёнғоқ қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.
- Начинка мевалар ичига солиниб, юқори қисми ёпилади.
- Микротўлқинли печда юқори ҳароратда 9-10 дақиқа пиширилади.
Шакар билан пишириладиган олмалар
Керакли маҳсулотлар:
- нордон олма − 2 дона;
- шакар − 3 ош қошиқ.
- Олмаларнинг усти кесиб олинади. Ичига 1,5 чой қошиқдан шакар солинади. Устидан олма бўлаклари солиниб, юқори қисми ёпилади.
- Микротўлқинли печнинг юқори ҳароратида 5-7 дақиқа давомида пиширилади.