Жуда машҳур ҳамда оммалашган фильм ҳақида гап кетганида, қаҳрамонларни ижро этган актёрлар ўрнида нафақат бошқа бировни, балки ўзларини ҳам бошқа ёшда тасаввур қилиб бўлмайди. Вақтга саёҳат қилишнинг имкони бўлмаса-да, актёрларнинг ёшлик чоғини ҳозирги кўринишига қандай алмашганини тасаввур қилиш мумкин.
Майкл Ж.Фокс ва Кристофер Ллойд — «Келажакка қайтиб»
«Келажакка қайтиб» ўтган асрнинг 80 йилларида энг муваффақиятли фильмлардан бирига айланди, кўплаб мукофотлар ва номинацияларга сазовор бўлди. Бош ролларни Майкл Ж.Фокс ва Кристофер Ллойд ижро этган, уларнинг ҳар иккиси ҳам жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди. Актёрларнинг ёши ўша вақтда 24 ва 47 да эди. Фокс шу кунгача суратга тушиш ишларини давом эттирмоқда ва у 2020 йил Lil Nas X «The Origins оf Holiday»да суратга тушди. Ллойд ҳам 2021 йилда «Queen Bees» романтик комедиясида иштирок этди.
Жон Траволта ва Сэмюел Л.Жексон — «Жиноий асар»
Квентин Тарантинонинг «Жиноий асар» фильми (1994) кино тарихида классик ҳисобланади. Шунингдек, фильм Жон Траволта ва Сэмюел Жексонга катта шуҳрат келтирди. Фильм намойиш этилганидан 25 йилдан ошиқ вақт ўтиб, 2020 йилда Траволта «Capital One: Christmas Ad» рекламасида иштирок этди ва Жексон ҳозирда «Futha Mucka» сериали учун тайёргарлик кўрмоқда.
Том Хэнкс — «Форрест Гамп»
«Форрест Гамп» 1994 йилда Америкадаги энг кўп даромад олган фильмга айланган. Шунингдек, у тарихий ва маданий классик асар ҳисобланади. Том Хэнкс 38 ёшида Форрест Гамп ролини ўйнади ва кейинги йили энг яхши актёр учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. Хэнкс ҳозирда «Ҳаво ҳукмдори» мини-сериалини суратга олмоқда.
Брюс Уиллис ва Хейли Жоэл Осмент — «Олтинчи сезги»
Брюс Уиллис «Олтинчи сезги» фильмида роль ўйнаганида 44, Хейли Жоэл Осмент эса 11 ёшда эди. Картина икки қаҳрамонга ҳам катта шуҳрат келтирди, лекин Осмент учун бу ҳақиқий ютуқ бўлди. Чунки унинг актёрлик карьераси эндигина бошланган эди. Уиллиснинг суратга тушган навбатдаги фильми — «Юлдузли чегара», Осмент суратга тушган «Not an Artist» картинаси монтажнинг охирги босқичида.
Леонардо ди Каприо ва Кейт Уинслет — «Титаник»
1997 йилда «Титаник» романтик сюжети фалокат фонида қурилган бўлиб, бутун дунёда машҳурликка эришди. Шунингдек, актёр Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет мисли кўрилмаган шон-шуҳрат эгасига айланади. Бугунги кунга келиб, Ди Каприо эндигина «Юқорига қарама» фильмига суратга тушиш ишларини якунлади, Уинслет эса «Исттаунлик Мейр» мини-сериалининг юлдузи.
Маколей Калкин − «Уйда ёлғиз»
«Уйда ёлғиз» трилогиясининг биринчи қисми чиққанда актёр Маколей Калкин атиги 10 ёшда эди. Кевин Маккаллистер роли унга «Энг яхши комедия актёри» номинациясини тақдим этди. Фильм оилавий янги йил классикаси деб тан олинди, шунингдек, Калкин ҳам машҳурликка эришди. Бугунги кунда у «Америка қўрқинчли ҳикоялари» сериалининг асосий актёрларидан биридир.
Дэниел Редклифф, Эмма Уотсон ва Руперт Гринт — «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши».
Дэниел Редклифф, Эмма Уотсон ва Руперт Гринт Гарри Поттер фильмларининг асосий актёрлари бўлган. Улар биринчи фильмни 2001 йилда 12, 11 ва 13 ёшларида суратга олишни бошлади. Учбирлик айнан шу картина туфайли бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришди.
Жонни Депп — «Эдвард қайчиқўл»
Жонни Депп 1990 йилда, 27 ёшида «Эдвард қайчиқўл» фильмидаги бош роли билан дунё миқёсида шуҳрат қозонди. Бу картина даромадда ҳам муваффақиятга эришди ва танқидчилар томонидан олқишланди. Ҳозир Депп «Боши берк кўча» номли янги анимацион мини-сериал устида ишламоқда.
Ричард Гир ва Жулия Робертс — «Чиройли аёл»
1990 йилда «Чиройли аёл» энг кассабоп фильмга айланди, бунинг натижасида бош қаҳрамонлар Ричард Гир ва Жулия Робертс дунё миқёсида эътирофга сазовор бўлди. Бундан ташқари, Робертс ўз карьерасидаги иккинчи «Олтин глобус»ни олди, актриса ўша вақтда 24 ёшда эди. Гир актёрлик соҳасида фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, тез орада уни Жулия Робертс билан «Gaslit» сериалида кўриш мумкин.
С'м Нилл ва Лора Дерн — «Юра даврига саёҳат»
Актёрлар Сэм Нилл ва Лора Дерн 1993 йилда «Юра даврига саёҳат» фильмида бош ролни ижро этган. 1997 йилгача кино тарихидаги энг юқори даромадли фильм ҳисобланган. Иккала актёр ҳам ўз шон-шуҳрати учун ушбу лойиҳага қарздор.
Кирстен Данст — «Жуманжи»
1995 йил Кирстен Данст 13 ёшида «Жуманжи» фильмидаги асосий роллардан бирини ўйнаган. У 90 йилларнинг ўрталаридаёқ кино актрисасига айланиб, машҳурликка эришган.
Киану Ривз — «Матрица»
1999 йилда «Матрица» трилогиясининг биринчи қисми чиқди. Фильм томошабинлар орасида жуда машҳур бўлганлиги сабабли, тематик комикслар ва видеоўйинлар яратишга қарор қилинди. Франшиза 35 ёшли Киану Ривзга нафақат дунё миқёсида, балки дунёнинг турли бурчакларидан мухлисларни олиб келган рамзий белгига айланди.
Том Круз — «Энг яхши нишон»
«Энг яхши нишон» тижорий жиҳатдан муваффақиятли фильмлардан бири бўлиб, танқидчилар томонидан ҳам тан олинган. Бу 80 йиллардаги энг даромадли фильмлардан бири эди ва унда 34 ёшли Том Круз бош ролни ўйнаган. 2021 йил охирида, биринчи фильм чиққанидан 30 йилдан ошиқ вақт ўтгач, «Топ Ган: Мэверик» катта экранларга чиқади. Унда актёр Том Круз бош ролни ижро этади.
Дрю Берримор — «Ўзга сайёралик»
6 ёшида Дрю Берримор «Юра даврига саёҳат» чиққунига қадар дунёдаги энг кўп даромад топган «Ўзга сайёралик» фильмидаги бош роли билан томошабинлар эътиборини тортди. 2020 ва 2021 йиллар давомида Берримор ўзининг шахсий телекўрсатуви — «Дрю Берримор Шоу»да фаолият юритди.
Мавзуга доир:
- 80 ёшдан ошган бўлса ҳам нафақага чиқмасликка қарор қилган актёр ва актрисалар (фото)
- «Уларга қачонлардир одам бўлмайсан, дейишганди». Жаҳон юлдузларининг ҳеч қачон таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари (фото)
- Анжелина Жоли, Кэйт Уинслет ва илк ролидаги кўринишидан таниш мушкул бўлган бошқа юлдузлар (фото)