Жиззахдаги Зомин тоғларида 1 август куни ёнғин чиқди. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видеолар тарқалди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 август куни соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғидаги дала майдонида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга маълумот келиб тушган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркибдан иборат дастлабки бўлинмалар воқеа етиб бориб, ёнғинни ўраб олиш ишларини бошлади.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертлёт, шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналининг ёзишича, ҳавонинг исиши ва қурғоқчил ҳаво туфайли, ёнғин ҳосил бўлиш индекси мавжуд. Бу индексга кўра, Зомин тоғларида айни дам табиий омил туфайли ўрмон ёнғинлари ҳосил бўлиши учун хавф мавжуд эмас.
Лекин узоқ муддат қурғоқчил ва ёғинсиз кунлар сабаб, қалин игнабаргли дарахтлар орасида юзага келган ёнғин тез тарқалишига айни мойил давр. Юзага келган ёнғин катта эҳтимол билан инсон омили сабаб келиб чиққан бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)