Дунёнинг турли бурчакларидан кузатилган супер Ой тутилиши — суратларда
17774
26 май чоршанба куни бирданига учта астрономик ҳодиса юз берди: Ой ўзининг максимал қизил супер Ой фазасига ўтиб, тутилди, Ой тўлди ва Ерга энг яқин масофага келди. Ушбу ҳодисалар комбинациясини 12 йилда бир марта кузатиш мумкин. Дунёнинг турли бурчакларида «қонли супер Ой» қандай кўриниш бергани ҳақида «РБК» фоторепортаж тайёрлади.
Қисман фазаларни ҳисобга олган ҳолда тутилиш Тошкент вақти билан 14:45 дан 17:53 гача давом этди. Ҳодиса кундузи содир бўлгани туфайли Ўзбекистон аҳолиси супер Ой тутилишини кўришга муваффақ бўлмади.