«Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси»да 1 тонна Аи-80 маркали бензин нархи қарийб 3 фоизга кўтарилди, дея хабар бермоқда биржа матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йил 3—9 май кунлари товар-хом ашё биржасига 30 291 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 18 348 тоннаси, яъни 60,6 фоизи сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 миллион 503 минг 600 сўмдан 6 миллион 680 минг 900 сўмгача (2,7 фоизга) кўтарилди.
Ушбу даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6 миллион 619 минг 900 сўмни, Аи-91 эса 7 миллион 665 минг 600 сўмни ташкил этди.
Турли манбаларда келтирилишича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293—1370 литрни ташкил қилади.
Аввалроқ Тошкентда барча маркалардаги бензин нархи кўтарилгани тўғрисида хабар берилганди.