Самарқанд вилоятида 4 май куни кузатилган ёғингарчиликлар оқибатида бир қатор шаҳар ва туманларда аҳолига ноқулайлик туғдирувчи ҳолатлар юзага келган. Ижтимоий тармоқларда кучли ёғингарчилик сабаб сув босган кўчаларнинг видеолари тарқалмоқда.
Видеоларнинг бирида одамлар хонадонларига тошиб кирган сувни супурги ёрдамида кўчага супуриб чиқараётганини кўриш мумкин. «Қорадарё, Қора денгиз», — дейди видео муаллифи.
Шунингдек, яна бир видеода кучли шамол ва сел тошқинлари автомобиллар ҳаракатланишига тўсқинлик қилаётганини тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда жорий йил 27—28 март кунлари кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари юз бериб, ўнлаб хонадон сув остида қолганди.
Мавзуга доир: