Филип Киркоровнинг ўзи бир неча бор автомобилларга унчалик ҳам қизиқмаслигини тан олган. Шунинг учун ҳам камдан кам ҳолларда уларни ўзи бошқаради. Шунга қарамай, унинг гаражида бир неча машиналарни кўриш мумкин.
Улардан бири — Hummer Ultra Reincarnation. Ушбу 11 метрлик оқ лимузиннинг ички қисмига ҳақиқий теридан ишлов берилган. Хонанда учун машина буюртма асосида тайёрланган. Унинг нархи 500 минг долларни ташкил этади.
Албатта, Филипп машиналарда ҳайдовчи билан биргаликда ҳаракатланади. Бир неча йил олдин хонанда Mercedes SLC-Class сотиб олган. Унинг сўзларига кўра, ушбу машина унда автомобиль бошқаришга муҳаббат уйғотган. Автомобиль нархи эса 53 минг доллардан бошланади.
Бундан ташқари, хонанданинг гаражида кўплаб оқ автомобиллар мавжуд. Жумладан, оқ Lexus LS 460 ва Linkoln Town Car.
Ёрқин қизил рангдаги Audi ТТ ўртача 33 минг долларни ташкил қилади.
Олдинроқ юлдузнинг гаражида BMW 745 бўлган. Автомобильни хонанда 35 ёшга тўлганида сотиб олган эди. Афсуски, машина 6 ойдан кейин бузилиб қолган.
Мавзуга доир:
- Жо Байденнинг гаражи: Американинг янги президенти қандай машиналарни афзал кўради? (фото)
- Елизавета II нинг гаражи: Буюк Британия қироличаси қандай машиналарни хуш кўради?
- Том Круз гаражи: Голливуд актёри ҳаётда қандай автомобилларни бошқаради?
- Кайли Женнер гаражи: Косметика империяси маликаси қандай автомобилларни хуш кўради? (фото)
- Жейсон Стетхемнинг гаражи: Актёр қандай автомобилларни яхши кўради? (фото)