Жиззахда Nexia-2 автомашинаси 12 ёшли қизни уриб кетди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, воқеа Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Обод юрт кўчасида 27 апрель куни тахминан соат 08:00 атрофида А-376 автомобиль йўлида содир бўлган. Ушбу туманда яшовчи 12 ёшли О.Ҳ. исмли қиз куннинг эрталабки қисмида мол боқиб юрган. Шу пайтда ўзи яшаётган маҳаллага бориб қайтаётган эшак аравага минган.
Шундан сўнг у мол боқиб юрган биринчи жойига аравадан сакраб тушган пайтида 27 ёшли ҳайдовчи Б.Ҳ. бошқарувидаги Nexia-2 уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда қиз олган тан жароҳатлари билан касалхонада вафот этган.
Мавзуга доир: Наманганда 6 кишининг умрига зомин бўлган автоҳалокатни содир этган ҳайдовчи 10 йилга қамалди