Сизу бизга бой-бадавлат, ҳеч нарсага муҳтожлик сезмайдигандек кўринган юлдузларнинг ҳам ҳаётида турли воқеалар содир бўлиши, бир зумда бор-йўғидан айрилиши мумкин.
Майкл Жексон
Сайёрадаги энг бадавлат ҳисобланган хонанда ҳашаматли ҳаёт кечирган, шахсий самолёти ва ўз саройи бўлган. Аммо ахлоқсизлик қилиш билан боғлиқ судлашиш сабаб адвокат ва компенсация учун миллиардлаб маблағ сарфлашига тўғри келган. 2009 йил 25 июнда вафот этганидан кейин эса унинг қарзи 500 миллион долларни ташкил қилиши маълум бўлган.
Николас Кейж
Молиявий аҳволи 200 миллион долларга баҳоланган Николаснинг ҳаётида тўсатдан омадсизликлар кузатилган. Қалбаки антиқа нарсаларга пул тиккан, бир неча марта турмуш қуриб ажрашган ва товон тўлашига тўғри келган. Бора-бора ҳисобидаги маблағ сезиларли даражада камайган актёрнинг аввалгидан кўпроқ ишлашига тўғри келган. Банкрот бўлмагани билан аввалги молиявий аҳволини қайтара олмаган.
Майк Тайсон
Боксчи бутун карьераси давомида 400 миллион долларга эга бўлган. Бриллиантлар, қимматбаҳо машина ва уйлар унга бегона бўлмаган. Аммо солиқ ва алимент тўламагани сабаб қарзга ботган. Қарзларини ёпиши учун миллионларини сарфлашига тўғри келган. Спортчи камбағалликдан 2018 йилда шахсий бизнесини йўлга қўйибгина қутула олган.
Рэпер 50 Cеnt
Бир қанча бизнесига эга бўлган рэпер ҳам ўз вақтида энг бадавлат рэперлардан бири бўлган. У ҳам алимент ва солиқлар сабаб банкрот бўлган. Оқибатда қарзи миқдори 32 500 000 ташкил қилган. Унинг тахаллусини бугунги кундаги молиявий аҳволига тамоман мос деса ҳам хато бўлмайди.
Тони Брэкстон
Етти карра «Гремми» мукофотига сазовор бўлган Тонининг банкрот бўлишига овоз ёзиш компанияси томонидан алдангани ва ўзининг ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка йўл қўйгани сабаб бўлган.
Рэпер Т-Pain
Машҳур рэпер ночорлик нималигини жуда яхши билади. Бошқа машҳурлар ўзидан ҳеч нимани аямаган бир вақтда Т-Pain яқинларидан боласи учун бургерга пул сўраган вақт ҳам бўлган. Бир вақтлар унинг молиявий аҳволи 40 000 000 долларга баҳоланганига ишониш қийин.
Ларри Кинг
Бугунги кунда ўзига бўлган ҳавас қилса арзийдиган юлдузнинг бир вақтлар молиявий инқироз ёқасида бўлганига ишониш қийин. Ҳамкори билан юзага келган можаро уни сўнгги пулидан ҳам маҳрум бўлишига сабаб бўлган. Молиявий аҳолини тиклаб олиш учун унга омад 1978 йилда муаллифлик шоусини олиб бориш таклиф қилинганидан кейин кулиб боққан.
Мавзуга доир:
- Бойлар ҳам йиғлайди: Катта миқдорда қарзга ботган машҳурлар
- Марк Цукерберг, Роберт Паттинсон, Кира Найтли: ҳашаматли ҳаётдан воз кечган юлдузлар (фото)
- Харобадан чиққан миллиардерлар. Камбағал оилада вояга етган машҳурлар (фото)
- Фото: Бахтсиз севги туфайли жонига қасд қилишга уринган машҳурлар
- Қашшоқ оиладан чиққан машҳур юлдузлар