АҚШнинг Монтана штатида игнабаргли дарахтлардан иборат ўрмонда қурилган ҳашаматли кўчмас мулк сотилмоқда, деб хабар беради CARakoom.
Эътиборли жиҳати, ушбу уй автомобилларни коллекцияси қилиб йиғиш учун яратилган — 50 донагача автомобиль сиғадиган гаражда таъмирлаш ва ёқилғи қуйиш ишларини амалга ошириш мумкин.20 акр ҳудуддан иборат ер-мулк турли иншоотлар жамланмасидан иборат. У 836 квадрат метрли ҳашаматли асосий уйни, автофургонга мўлжалланган меҳмонлар учун алоҳида уй ва хизматкорлар учун уйни ўз ичига олади.
Бироқ энг қизиқ жиҳати алоҳида кириш қисмига эга бўлган ер ости гаражи ҳисобланади. Бундан ташқари, у иккита кўтаргич, диностендлар учун таъмирлаш поли ва устахонанинг бошқа атрибутлари билан жиҳозланган. Бу малакали мутахассислар ёрдамида машиналар коллекциясини шу ернинг ўзида таъмирлаш имконини беради.
Эълонда қайд этилишича, уй ҳудудида шахсий ёпиқ «автомойка», Tesla қувватлантириш станцияси ва кўчада алоҳида ёқилғи қуйиш шохобчаси мавжуд. Бу каби ҳашамат нархи 12 миллион долларга баҳоланмоқда.
Аввалроқ Калифорнияда ноёб Porsche’лар билан тўла ҳашаматли гаражга эга уй сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.