Севимли ширинлигингизни сотиб олишга ҳожат йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- қора ва оқ шоколад — 100 г;
- қаймоқ — 300 мл;
- қуюлтирилган сут (сгушенное) — 4-5 қошиқ.
- Шоколадни микротўлқинли печга қўйиб, эритиб олинг.
- Бир марталик стакан ёки махсус формага 2-3 қошиқ эритилган шоколад қўшинг.
- Деворлари шоколад билан қопланиши учун стаканни айлантиринг.
- 30 дақиқага музлаткичга қўйинг.
- Қуюлтирилган сутга қаймоқ қўшиб, миксерда аралаштиринг.
- Шоколадли стаканга аралашмани қуйиб чиқинг.
- Музқаймоқ чўпини тиқиб, устини фольга қоғоз билан ўранг.
- Камида 8 соатга музлаткичга қўйинг.