Финляндиялик олимлар ҳаводан егулик тайёрлаш имконини берадиган технологияни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Солеин — янги маҳсулот айнан шудай номланган бўлиб, ихтирочиларнинг фикрича, ундан гўшт ва сут маҳсулотлари ўрнида фойдаланиш мумкин.
Маълумотларга кўра, у углерод диоксиди, микроблар, сув, витаминлар, шунингдек, митти биореактордан таркиб топган худди сариқ ун кўринишига эга.
Олимларнинг айтишича, ундан овқат тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Солеин технологиясининг асосий ўзига хослиги — уни ортиқча харажат ва ҳаракатларсиз лаборатория шароитида яратиш мумкинлигида.
Финляндия ҳукумати ихтирочиларга мазкур стартапни ривожлантириш учун беш миллион доллар ажратган. Тахминларга кўра, маҳсулот икки йилдан сўнг бозорларда пайдо бўлади.