Австралиянинг шимоли-шарқий қисмида Нирон тропик циклони кўтарилди, натижада 40 мингдан ортиқ уй электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Циклон маҳаллий вақт билан 05:00 да шимолий Кернс ҳудудида кўтарилди. Кучли шамол дарахтларни қулатиб, электр узатиш тармоқларига зарар етказди.
Натижада Таунсвилл атрофидаги бир нечта бинолар вайрон бўлди. Ҳерберт водийсида жойлашган Лусинда, Галифакс, Макнад ва Корделия қишлоқларининг асосий йўллари тошқин туфайли беркилиб қолди.
Шамолнинг тезлиги 38 метр/сонияга етди, ёғингарчилик миқдори 250 миллиметрдан ошди. Циклон Австралиянинг шарқий қирғоғидан шимолга қараб давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга доир:
- Олимлар Атлантика океанидаги илиқ денгиз оқими тезлигининг рекорд даражада пасайганини аниқлади
- АҚШда совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга 100 млн долларлик даъво киритди
- Саудия Арабистонига аввал қор ёғди, сўнг унинг устини қум қоплади. Эндиликда у худди эскимо музқаймоғига ўхшаб қолган (видео)