• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун қайси компания танлангани маълум бўлди

    Ўзбекистон Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг ҳаммуаллифи сифатида тан олингани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

    Хитой компанияси мазкур вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган бир қатор фармацевтика корхоналари фаолиятини ўрганиб, лаборатория ҳамда техник ва ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олиб, Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонасини танланди. ЎзАнинг хабар беришича, бу ҳақда махсус комиссия йиғилишида маълум қилинди.

    Эндиликда ушбу янги вакцина ZF-UZ-VAC 2001 номи билан ишлаб чиқарилади.

    Йиғилишда, шунингдек, ушбу вакцинанинг мамлакатда учинчи босқич синовлари муваффақиятли ўтказилаётгани ва Ўзбекистон бу вакцина яратилиши ва ишлаб чиқарилишида ҳаммуаллиф давлат этиб белгиланганини инобатга олиб, ZF-UZ-VAK 2001 вакцинасидан фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат бериш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

    Агар махсус комиссия бунга рухсат берса, Хитой вакцинаси ҳамкор сифатида Ўзбекистонга имтиёзли нархларда ва етарли қувватларда етказиб берилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилганди.

    Унинг айтишича, махсус комиссия раиси Хитой компанияси маҳаллий фармацевтика компаниялар билан ҳамкорликда ZF-UZ-2001 вакцинасини 2021 йилда 300 миллион донагача ишлаб чиқиш қувватига эгалиги ҳамда Ўзбекистон аҳолиси сони ва ҳукумат талаблари асосида етарли миқдорда вакцина дозаларини етказиб бериши мумкинлигини билдирган. Бу 2021 йил охиригача мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш имкониятини яратади.

    Шу мақсадда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш борасида кўрилаётган чоралар, ZF -UZ-VAC 2001 вакцинасидан 1 миллион доза харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини ихтиёрий равишда оммавий эмлаш тадбирларига йўналтириш масаласини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига муҳокамага киритиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинган.

    Шунингдек, Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2,5 миллионга яқин AstraZeneca вакциналарининг бепул етказиб берилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Музокаралар якунига қараб ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси 2021 йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши маълум қилинган. Бунда биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахслар эмланади ва у фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади. Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёши катта ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари вакиллари коронавирусга қарши бепул эмланади.

    Махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонда Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди.

    «Gazeta.uz»нинг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига таяниб ёзишича, Jurabek Laboratories 1996 йил 12 августда рўйхатдан ўтган ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Раҳбар сифатида Мунира Кариева, таъсисчи сифатида — «Журабек» хусусий корхонаси (67 фоиз) ва БААнинг Bravo Medical Equipment Trading Establishment (33 фоиз) кўрсатилган.

    Компания сайтида Jurabek Laboratories бош директори Сардор Кариев эканлиги кўрсатилган. У 2019 йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори ҳисобланади. Jurabek Laboratories’га 2005—2019 йилларда бош директор бўлган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда COVID-19’га қарши Хитой вакцинаси синовида неча кишида ножўя таъсир кузатилгани маълум бўлди

    17.02.2021, 19:40   Изоҳ (0)   16012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    17.02.2021, 18:58

    Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

    17.02.2021, 18:34

    Самарқандда электр тармоқлари корхонасидан тадбиркорлар фойдасига 400 млн сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилади

    17.02.2021, 18:11

    Ўзбекистонда январь ойида кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги вазият қандай ўзгаргани тўғрисида маълумот берилди

    17.02.2021, 17:45

    Андижонда Афғонистон уруши фахрийларига 1 миллион сўмдан пул маблағлари тарқатилди

    17.02.2021, 17:21

    Тошкентдаги Шоштепа ёдгорлиги узра улкан гумбаз ўрнатилади

    17.02.2021, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.