Кўпчилик саёҳат чоғида энг гўзал жойларга ташриф буюришни яхши кўради. Аммо Ер юзида нафақат сайёҳларни, балки олимларни ҳам қизиқтириб қўювчи бир-биридан сирли масканлар мавжуд. Уларнинг айримлари билан қуйида танишиш мумкин.
Гейзер Флай, АҚШ.
Ушбу ажойиб кўринишга эга маскан инсон аралашуви билан ҳосил бўлган. 1916 йилда қудуқ қазилганидан сўнг сувда эрийдиган минералларда ғайритабиий ландшафт пайдо бўлган. Гейзернинг деворлари эса ўсишда давом этмоқда.
Салар де Уюни, Боливия.
Дунёдаги энг йирик шўр ботқоқ. Ушбу қуриган кўл ўзининг ёрқин оқ тузли текисликлари ва тош шакллари билан машҳур. Ноябрдан мартгача ёмғирли мавсум ҳисобланади. Ёғингарчилик натижасида кўлнинг туз қобиғи улкан ойнага айланади.
Ленсойс-Мараненсис, Бразилия.
Ҳудуд баландлиги 40 метр бўлган улкан қум тепаликлари билан қопланган. Ёмғирли мавсумда сув тепаликлар орасида тўпланиб, ажойиб кўринишни ҳосил қилади. Натижада оқ қумлар орасида яшил ва кўк кўлларнинг ўзига хос манзарасини томоша қилиш мумкин.
Памуккале, Туркия.
«Пахта қалъаси» деб номланувчи ажойиб манзара Туркияда жойлашган. Ушбу ҳудудга ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюради. У ерда каскад шаклида шаклланган сув тепаликлари манзарасига гувоҳ бўлиш мумкин.
Ёрқин пляж, Мальдив ороллари.
Мальдив оролларида жойлашган ёрқин пляж нафақат кундузи, балки тунда ҳам ажойиб кўринишга эга. Денгиз ва сув ҳаракатлари туфайли ушбу манзарани томоша қилиб тўймаслик мумкин.
Натрон кўли, Танзания.
Микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти натижасида сув йилига бир неча марта қизғиш ва пушти рангларга ўзгаради. Бу ерда туз ва ишқорнинг концентрацияси шунчалик баландки, тасодифан сувга тушган ҳайвонлар ва қушлар ўлиши ҳам мумкин.
Моераки тошлари, Янги Зеландия.
Улкан тошлар жойлашган ушбу ҳудудга балиқчилар қишлоғининг номи берилган. Пляж бўйлаб юзлаб сирли улкан тошларни кўриш мумкин. Баъзиларининг юзаси мутлақо силлиқ, бошқалар нотекис.
Grand Prismatik Spring, АҚШ.
Булоқнинг ёрқин ранглари унинг чети бўйлаб минералларга бой сув билан мавжуд бўлган бактерияларнинг ҳаётий фаолиятидир. Бактерияларнинг ранги яшилдан қизилгача ўзгариб туради. Булоқнинг марказидаги сув юқори ҳарорат туфайли тоза ҳисобланади.
Хиллиeр кўли, Австралия.
Сувнинг пушти рангининг сабаби шўрланиш ва кўлда яшовчи ўзига хос микроорганизмлардир. Аммо бу назария тасдиқланмаган. Кейинчалик олиб борилган тадқиқотларга кўра, сув ўтлари ва бошқа организмлар борлиги сувга пушти ранг бериши аниқланган.
Ришат, Мавритания.
Тахминларга кўра, ушбу манзаранинг сабаби катта метеоритнинг таъсири бўлиши мумкин. Баъзи олимлар эса ҳудудни эрозия натижасида пайдо бўлган, деб қарайди.
Гигантлар кўприги, Шимолий Ирландия.
Ўзаро жойлашган олти бурчакли тошлар ажойиб ладшафтни ҳосил қилган. Манзара қадимий вулқон фаолиятининг натижаси ҳам бўлиши мумкин. Чиқиб кетиш жойлари эса лава оқими туфайли пайдо бўлган.
Сюдад-Энкантада боғи, Испания.
Боғнинг ҳудуди 20 квадрат километрни ташкил этади. Ландшафт асосан минг йиллик иқлим ва бошқа табиий омиллар таъсирида ўта ғалати ва ғайриоддий шаклларга эга бўлган юмшоқ чўкинди оҳактошлардан иборат.
Кристал Ғор, Мексика.
Ғор юз минг йиллар давомида минералларнинг иссиқ эритмаси билан тўлган. Ушбу ғорда дунёдаги энг йирик кристаллар табиий равишда пайдо бўлади.
Клилук кўли, Канада.
Бу ердаги сув минерал тузлар билан тўйинган ва магний сулгат, кальций, натрий, кумуш ва титаннинг энг юқори концентрациясига эга. Сув омборида минералларнинг зичлиги юқори бўлганлиги сабабли фақат микроорганизмлар омон қолади.
Иблис минораси, АҚШ.
Ушбу тош қоясини эслатувчи минора қадимги вулқон оғзида музлаган эритма ҳисобланади. Минора пойдевори эса эрозия натижасида пайдо бўлган.
Рақсга тушувчи ўрмон, Россия.
Бу каби ўзгаришларнинг сабаби ғозлар қарағайларга зарарли таъсир ўтказади. Ёш дарахтнинг куртаклари ейилганидан сўнг новдалар ўз-ўзидан ўсиш жараёнидан деформацияланади.