Шотландиялик Жасмин Чизвелл афсонавий Голливуд юлдузи Мерилин Монрога тақлид қилинган суратлари билан машҳурликка эришди. Марҳум актрисанинг 27 ёшли қиёфадоши Instagram’даги саҳифасига унга икки томчи сувдек ўхшаш суратларни жойлайди.
Шунингдек, Жасмин Vogue журнали учун суратга тушади ва мунтазам равишда YouTube’даги реклама компанияларида иштирок этади. Унинг TikTok саҳифасига аллақачон 9,2 миллион киши обуна бўлган.
Жасмин Чизвелл АҚШга 2016 йилда Жанубий Ланаркширнинг Карлук шаҳридан кўчиб келган. Нью-Йорк академиясида кино ижодкорлиги бўйича магистр даражасини олганидан сўнг у ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.
«Мен ҳар доим Мерилин ва унинг фильмлари услубини яхши кўрар эдим, шунинг учун кундалик ҳаётда ретро-услубда кийинишни бошладим. Кўп одамлар менга Мерилинга жуда ўхшашлигимни айтади», − дейди актриса.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у турмуш ўртоғи мусиқачи Маверик Макнилл билан биргаликда Мерилин Монро яшаган уйни 2,7 миллион долларга сотиб олган.