Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши йиғилишида Нарзулло Обломуродов бир овоздан раис этиб сайланган. У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Икки ой аввал, 2020 йилнинг ноябрь ойида Комилжон Тожибоев Ўзбекистон Экологик партияси раиси этиб сайланган эди. Унинг нима сабабдан ишдан олингани ҳозирча номаълум.