Покистон ҳукумати Россиянинг коронавирус инфекциясига қарши «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рухсат берди, деб ёзади «РБК».
«Покистон Дорилар назорати бошқармасининг рўйхатга олиш кенгаши томонидан ўтказилган учрашувда яна бир вакцина фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рухсат олди — бу дори Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди кўмагида ишлаб чиқилган», — дея Dawn газетасига маълум қилди мамлакат ҳукумати вакили.
Россия вакцинасини Покистонга импорт қилиш ва у ерда тарқатиш билан маҳаллий АGP фармацевтика компанияси шуғулланади.
Шу тариқа, Покистон «Спутник V»дан фойдаланишни маъқуллаган 12-мамлакат бўлди. Бунгача Беларусь, Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, БАА ва Венгрия ҳам вакцинани маъқуллаган эди.
Покистонда Британиянинг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина ҳамда Хитойнинг Sinopharm давлат компанияси вакцинаси ҳам тасдиқланган.
Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) «Спутник V» вакцинасини Туркияда ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Туркиянинг етакчи фармацевтик компанияси билан битим имзоланган ва технологияларни трансфер қилиш жараёни бошланган.
Потенциал ишлаб чиқариш ҳажми — йилига 1 миллион доза, шунингдек, келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.
Вакцина Туркиянинг ички бозорига ҳам, бошқа мамлакатларга ҳам етказилади.
Мавзуга доир:
- БАА ва Венгрияда «Спутник V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
- Россиянинг «Спутник V» вакцинаси учун ҳарорат режими ўзгартирилди — энди уни -18 ўрнига +8 даражада сақлаш мумкин
- Туркманистон «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди
- Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Изоҳ (0)