Туркманистон коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ)га таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Туркманистон Марказий Осиёда коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини расмий равишда маъқуллаган биринчи мамлакат бўлди», — дея РТИФ матбуот хизмати фонд бош директори Кирилл Дмитриевдан иқтибос келтирди.
Фонд баёнотига кўра, Туркманистон ҳудудида «Спутник V»ни рўйхатдан ўтказиш қўшимча клиник текширувлар ўтказилмай, тезлаштирилган ҳолда амалга оширилди.
«Спутник V» вакцинаси шу кунгача Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай ва Беларусда рўйхатдан ўтказилган.
Туркманистон ҳудудида COVID-19 ҳолатлари расман аниқланмаган. Ҳукумат касалликка қарши кўрилаётган санитар чораларни профилактик тадбирлар деб атамоқда. Лекин мустақил ОАВларга вирусга чалиниб, ҳатто ундан вафот этганлар ҳақида маълумотлар ҳам келиб тушмоқда. Туркмен Неwсънинг ёзишича, ОАВдаги маълумотларга таяниб, Туркманистон ҳудудида вируснинг биринчи тўлқини ёз ойларида бўлгани, иккинчи тўлқини эса ҳозирда кузатилаётгани ҳақида хулоса қилиш мумкин.
Изоҳ (0)