Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Сергели линиясига ташриф буюриб янги қўшиладиган Қўйлиқ линияси ва метронинг келажакда қуриладиган босқичларига оид лойиҳалар билан танишди. «Gazeta.uz» ташриф давомида қандай таклифлар билдирилгани, Президентнинг уларга муносабати ва қурилиш қайси маблағлар ҳисобига молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди.
Сергели линияси бўйлаб ҳаракатланган давлат раҳбари сўнгги — «Бекат-5» станциясида чиққан ва қўлларини антисептик ёрдамида дезинфекциялаган. Метрополитеннинг кейинги босқич қурилиши тўғрисида транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов маълумот берган.
Унинг маълум қилишича, «Ўзбекистон» линиясининг «Беруний» станциясидан Қорақамиш даҳасига қадар иккита станцияни қуриш таклиф этилмоқда. Прогнозларга кўра, ер ости транспортининг йўловчилар оқими бу ҳолда қўшимча 30 минг кишига ортади.
Илҳом Маҳкамов, шунингдек, Чилонзор линиясини «Буюк Ипак йўли» станциясидан ТТЗ массивига қадар узайтириш тўғрисидаги режаларга тўхталиб ўтган. Узунлиги 7,9 километрга тенг линия ўз ичига тўртта станцияни олади, лойиҳа 2021—2023 йилларга мўлжалланган. У йўловчилар оқимини кунига яна 50 минг кишига ортишига олиб келади.
Вазир вазифасини бажарувчи Маҳкамов қурилишни ёпиқ тарзда амалга ошириш учун Германиянинг туннел бурғулаш машинаси борлигини эслатиб ўтган.
«Рухсат берсангиз… дастлабки трассамиз бор, ҳозироқ лойиҳалаш ишларини бошлаймиз. ‘Буюк Ипак йўли’ метро станциясидан Буюк Ипак йўли кўчаси, 1-сонли Марказий поликлиника орқали ТТЗ массивига қадар, ёнида бўш жой бор, ‘снос’ларсиз. Шундан сўнг, ТТЗ чорраҳаси орқали охирги станцияга қадар… Бу ердан ‘электричка’ Бўстонлиқ туманига қадар боради, Қибрай, Чирчиқнинг бутун аҳолиси ‘Буюк Ипак йўли’га келади, у ерда одамлар зич. Бу ерда (ТТЗ станцияси — таҳр.) бошқа линияга ўтиш пунктини қуриш режалаштиряпмиз», — дейди у.
Тадқимотга бош вазир Абдулла Арипов ҳам қўшилган.
«Ушбу лойиҳанинг энг муҳим қисми, топшириғингизга кўра — туризмни ривожлантириш. Биз ‘электричка’ билан боғланадиган тизимни қурмоқдамиз, у ердан барча Бўстонлиқ туманига боради. Иккинчидан, ерости йўлларини қуриш учун Германиядан тюбинг тизимини харид қилгансиз. У ишлаши керак… Рухсат берсангиз, кейинги йил учун тақдим этилган инвестиция дастурида биз бунинг учун озгина маблағ ажратдик. Ишни бошлаш, қурилмаларни ишга тушириш, созлаш мумкин», — дейди ҳукумат раҳбари.
Президент Маҳкамовга мурожаат қилиб, муддатни белгилаб берган — 15—20 январь. Шундан сўнг, бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовни ёнига чақириб, қурилиш билан ким шуғулланиши ва немис техникаси кимнинг балансида эканлигини сўраган. Раматов қурилиш билан «Кўприкқурилиш» УК шуғулланиши, техника «Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси Зафар Маҳматовнинг балансида эканлигини билдирган.
«Маҳкамов, Вафоев (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шухрат Вафоев), сен (Зафар Маҳматов — таҳр.) биргаликда 15 январга қадар лойиҳа қийматини 30 фоизга туширасизлар, 30 фоизга. Ўшанда сизларга қачон ва қанча маблағ ажратилишини айтаман. Олдингидек 350 миллион доллар бўлмайди», — деган Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев лойиҳа қай тарзда молиялаштирилишини муҳокама қилган. У яқин вақтлар ичида Ўзбекистон ҳукумати Япония кредит линияси бўйича «энг арзон фоизларда» 320 миллион доллар олишини маълум қилган.
«Шундан олишимиз мумкин. Аммо ўйлашимча, имкони борича (лойиҳани молиялаштириш) кредит ҳисобидан бўлмайди», — дейди Президент.
Давлат раҳбари ҳукумат лойиҳанинг самарадорлиги, сифати, таннархи бўйича ўзини ишонтириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирган, шундан кейингина молиялаштириш манбалари муҳокама қилинади. Президент бу жойларни яхши билишини таъкидлаган (Шавкат Мирзиёев 1992—1996 йилларда Мирзо Улуғбек туманининг биринчи ҳокими бўлган).
«У ернинг паст ва юқоридаги нарсаларни биламан. Аммо бу бизга жуда керак. У ерда зич шароитда яшаётдан одамларимиз қаттиқ қийналяпти. Бу жойларда тибандликлар тобора ортмоқда. Айниқса, шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланишнинг деярли иложи йўқ», — дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев пул борлигини, бироқ ундан оқилона фойдаланиш лозимлигини маълум қилган.
«Абдуллар Ниғматович таҳлилни яна бир кўриб чиқинг… Ер остида ҳаракатланган яхшими ёки ер устида? Ҳозир жавоб берманг. Қаерда ер устидан ўтказсак арзон бўлади, қаерда ер остидан ўтказсак. Чунки у ерда йирик коммуникациялар жойлашган, жуда йирик. Айниқса, бошлашни режалаштирган жойларингда (‘Буюк Ипак йўли’ — таҳр.)», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Президент лойиҳани яхшилаб ўрганиб чиқиш топшириғини берган. «Яхшилаб ўйлаб кўринглар. ‘Президент айтгани учун ерости йўли бўлади’, деманглар. Мен ҳеч қачон бунақа топшириқ бермайман. Аҳолининг манфаатларидан, иқтисодий фойда, сифат ва қийматдан келиб чиқиш керак. Аммо биз буни албатта, бажарамиз», — дея таъкидлайди у.
Очилбой Раматов метронинг қолган станциялари қуриб битказилиши билан Президент томонидан айтилган кўрсаткичларга эришилишига ваъда берган,
Президент метрополитен бошлиғи Ойбек Худойқуловга мурожаат қилиб, эндиликда янги раҳбар эмаслигини эслатиб ўтган (2016 йилдан буён метрополитен бошлиғи ҳисобланади).
«Бошқа давлатлар тажрибасини ўрганинг, Туркияникини. Қайси лойиҳа энг қулай, арзон ва хавфсиз. Фақат Тошкентда ўтириш керак эмас… Ўрганишлардан сўнг, таклиф тайёрланг, 15 январь бўлмаса, 20 январгача, давлат тажримасини изоҳлаб беринг. ‘Немис техникамиз бор, келинглар ер остини ковлайлик’, дейиш керак эмас», — дея қайд этади Шавкат Мирзиёев.
Мамлакат раҳбари, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда қурилаёган олий таълим муассасаларини ҳам инобатга олиш, талабаларнинг жамоат транспортидан фойдаланишига имконият яратиши лозимлиги бўйича топшириқ берган.
Илҳом Маҳкамов тадқимотнинг кейинги слайдига ўтган — «Тошкент ер усти метрополитени қурилишининг иккинчи босқичи».
Бу сафар режалар ҳақида бош вазир Абдулла Ариповнинг ўзи сўзлаб беришга қарор қилган. Ерусти ҳалқа метро линияси қурилишининг биринчи босқичида «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») станциясидан Қўйлиқ бозорига қадар еттита станция қурилган. Кейинги босқичда метрони Дадахўжаев кўчаси, Сергели, Ўзгариш, Дўстлик массивлари орқали Қурувчи массиви томонга — Minevra City лойиҳаси ёнидаги вагон депосига қадар ётқизиш таклиф этилган.
«Мазкур линия ‘снос’ларсиз йўлнинг ёнидан ўтади. Дарахтларга ҳам деярли тегинилмайди», — дейди у.
Президент савол берган: «Инсонларни эски шаҳардан марказга қадар етказишда яна қандай қулайликларни яратиш мумкин?».
Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Маҳкамов бошқа йўллардан ажратилиб, метрога уланадиган тезюрар автобусларнинг (БРТ) еттита линиясини йўлга қўйиш режаси ҳақида сўзлаган. Линиялардан бири «Ипподром»ни эски шаҳар билан («Чорсу» бозори) боғлайди. Яна бир линияни эса «Беруний» метро станциясидан Қорақамишга қадар тортиш режалаштирилган.
«Қорақамишдаги одамларимизнинг кайфияти… ҳозирда улар шаҳарга фақат автобусда етиб олмоқда. Улар жуда норози… Айни вақтда Қорақамиш масаласини ҳал эта олмаймиз, очиқ ва ёпиқ метро қурсак ҳам. Қорақамиш узоқда жойлашган. Лойиҳалаш жараёнидан буни бироз ҳисобга олмаганмиз… Шунинг учун ўтириб, муҳокама қилиб, Қорақамиш томонган арзон ва мос келадиган ерусти метро йўлини аниқланглар, автобусларсиз», — дейди Президент.
«Ҳозир Қорақамиш ва ТТЗ масаласини таҳлил қилиб кўринглар. У ерда одамлар тор шароитда яшаяпти. Бу олдин Шифокорлар шаҳарчаси деб аталган жойга (‘Медгородок’) ҳам тааллуқли. Олдин у ердан трамвай ўтарди, энди эса йўқ. Фақат битта автобус қолган… 30 фоиз пуллар транспорт хизматига кетяпти. Кўпчилик жуда норози», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент раҳбарларга биринчи навбатда ушбу икки тумандаги транспорт масалаларини ҳал этиш вазифасини топширган. У инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шухрат Вафоев ҳукумат аъзолари тақдимотидаги лойиҳаларнинг таннархини пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш бўйича топшириқ берган.
Давлат раҳбари келажакда одамлар автомобиллардан фақат дам олиш кунлари фойдаланиши, кундалик ҳаракатланишда эса жамоат транспортини танлайдиган шароит яратиш кераклигини маълум қилган. «Одамлар ўз хоҳиши билан машиналарини гаражда қолдириб, қишда икки—уч ой автомобилдан фойдалланмайдиган қилиш керак», — дейди Президент.